НОВАЯ ЛИТЕРАТУРА, ПОЛУЧЕННАЯ В ЯНВАРЬ


Ш.Мирзиёев китоби         Мирзиёев, Шавкат.
         Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз : 1-жилд / Ш. Мирзиёев ; нашр учун маъсуллар И. Ахмедов, Ж. Матёқубов. – Тошкент : Ўзбекистон, 2017. — ISBN 978-9943-25-434-3 : 30000 сўм
66.3(5Ўзб)
М63

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг 1-жилдидан давлатимиз рахбарининг 2016-2017 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва йиғилишларида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда, турли соха вакиллари билан учрашувларида, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида, халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимларда сўзлаган нутқ ва маърузалари ҳамда табриклари ўрин олган.


ткб     Телефон қилган балиқ : латифалар / Тўпловчи ва таржимон И. Ахмедов. — Toшкент : O’zbekiston, 2015. — ISBN 978-9943-28-440-1 : 7600 сўм 

84(5Узб)7
Т31

     Кулгу инсон ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Ҳеч бир инсон йўқки кулгига мойил бўлмаса ёки кулмаса. Шунинг учун ҳам шифокорлар хушчақчақ, кулги мутойибани яхши кўрадиганлар узоқ умр кечиради дейишади.


оос     Турмухамедова, Озода.
     Онг ости сирлари / О. Турмухамедова ; муҳаррир Ф. Мухаммадиева. — Тошкент : Янги аср авлоди, 2017. — ISBN 978-9943-20-316-7 : 6000 сўм 
88.37
Т88

     Инсоният борликдаги барча мавжудотлардан онгли хаёти билан фарқ қилади: онг орқали фикрлайди, борлиқни англайди. Онгнинг имкониятлари жуда чексиз. Уни устириб бориш орқали жуда кўплаб ютуқларга эришиш мумкин.


СС     Савдодаги савдолар : ишбилармонлар учун махсус қўлланма / Тузувчи ва нашрга тайёрловчи Зухра Рўзиева. — Тошкент: Янги аср авлоди, 2017. — ISBN 978-9943-20-277-1 : 4500 сўм
65.011
С12

     Савдо, бизнес сохасини аксарият кишилар даромад манбаи, деб тушунади. «Бошласанг бўлди, пулнинг ўзи оқиб келаверади» деган фикрни хам такрор-такрор эшитганмиз. Аслида хам шундайми? Балки бу соханинг ҳам сирли ва кўзга ташланмас нозик жихатлари бордир? Умуман сотувчи бўлиш ёки махсулотни вақтида сотиш қанчалик осон? Шу ва шу каби саволларга дунёга машхур бизнес вакиллари тажрибаси ва хулосалари асосида айнан ушбу китобдан жавоб топасиз.


сав     Кессон, Херберт.
     Савдо санъати / Х. Кессон ; таржимон Н. Абдулмажид. — Тошкент : Янги аср авлоди, 2016. — ISBN 978-9943-27-837-0 : 3600 сўм 
65.011.3
К36

     Ушбу китобда ёзувчи ҳозирда жуда долзарб бўлиб бораётган савдо маданияти, сотувчи ва ҳаридор муносабаталари ҳамда молни қандай қилиб тез ва кўп сота олиш сирлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берган.


8     Талипова Р. Т.
     Рус тилининг амалий грамматикаси: мустақил ўрганувчилар учун / Р. Т. Талипова  ; муҳаррир И. Турсунова. — Қайта ишланган 2-нашри. — Тошкент : LESSON PRESS, 2017. — ISBN 978-9943-350-68-7 : 6500 сўм
81.2
Т16

     Ушбу қўлланма 2009 йилда чоп этилган «Ўзбек ва рус тилларининг қиёсий курси» номли китобнинг қайта ишланган ва тўлдирилган вариантидир. Барча машқларнинг калити мавжудлигини хисобга олиб, қўлланмадан тилни мустақил ўрганишда фойдаланиш мумкин.


9     Содиқ, Фахриддин.
     Йигирма йиллик ваъда: ҳикоялар / Ф. Содиқ ;  муҳаррир Ж. Матёқубов. — Toшкент : O’zbekiston, 2016. — ISBN 978-9943-28-715-0 : 8200 сўм 
84(5Ўзб)7
С57

     Бу дунёда ҳамманинг ҳам ўзигагина хос қувончу ташвишлари бор. Лекин бу алоҳидалик ичра барчага бирдек тааллуқли ҳаётий ҳолатлар ҳам борки, бу мўъжаз тафсилот сиз учун ахамиятли, юрагингизга яқин. Негаки, бунда яқинларингизнинг ҳайрихох назари ва, албатта, ҳаётингиз қадар азиз бўлган таасусуротлар яширин.


  12   Хонниёз, Равшанбек.
     Орзуларингиз ўғирланишига йўл қўйманг / Р. Хонниёз ; тақризчи Р. Ходжаев. — Toшкент : Akademnashr, 2011. — ISBN 978-9943-397-41-5 : 11500 сўм 
88.52
Х77
     Китобда орзу ва мақсад муштараклигига эришиш учун нималар қилиш лозимлиги содда ва лўнда қилиб тушунтирилган. Энг эътиборлиси, муаллиф турли хаётий мисоллар ёрдамида ушбу мавзуни кенг ёритган. Тадбиркорлик, ишбилармонлик, омилкорликка эришишда қай йўллардан бориш кераклиги кўрсатиб берилган.

13     Икскуль , Владимир.
     Номус ва қасос: қиссалар / В. Икскуль ; рус тилидан Тохир Малик таржимаси. — Тошкент : Янги аср авлоди, 2017. — ISBN 978-9943-20-296-2: 17200 сўм 
84(Эст)
И42

     «Номус ва қасос» қиссаси қахрамонлари тақдири ҳар қандай китобхон қалбини ларзага солиши, шубхасиз. Золийхон ва Урусхоннинг ўтли муҳаббати якуни ўқувчини бир зум ҳаёллар гирдобига улоқтиради.


15     Mengliyva, Munira.
     Koreys tili : universal qo’llanma / M. Mengliyva ; taqrizchi D. Karimova. — Toshkent : Akademnashr, 2017. — ISBN 978-9943-4824-1-8 : 7500 so’m 
81.2
M38
     Qo’llanma oliy o’quv yurtlari, akademik litseylar, kasb-hunar kollejlari talabalari, maktab o’quvchilari va koreys tilini mustaqil o’rganuvchilar ucun mo’ljallangan