APREL OYIDA OLINGAN YANGI ADABIYOTLAR


Шўркишлок     Аббосхон Нурилло
     Шўрқишлоқ : роман / муҳаррир Н.Аббосхон . –Тошкент : Ўзбекистон, 2011. – 552 б. – ISBN 9787-9943-01-611-8 : 12 000 сўм
ББК 84
(5Ў)6

     Ушбу китоб драматург Нурилло Аббосхоннинг илк романидир. Романда оддийгина бир қишлоқнинг қарийб юз йиллик тарихи, шу қишлоқ аҳолисининг шодликлари, ғам-ташвишлари, орзу-умидлари ҳаётий лавҳаларда ўз ифодасини топган. Собиқ совет тузумидаги оғир ҳаёт, аччиқ қисматлар, қишлоққа юрт Мустақиллигининг эпкини билан кириб келган янгича турмуш тарзи, янгича фикрлаш, янгича дунё-қарашларнинг барча қирралари нозик тасвирларда акс эттирилган. Китоб барча ёшдаги китобхонларга бирдай қизиқарли ва манзур бўлади.


Тангри кудуги     Самандар, Эркин.
     Тангри қудуғи қисса / муҳаррир Э. Самандар. — Тошкент: O’zbekiston, 2012. 368-6. – ISBN 978-9943-01-863-1 : 12 000 cўм.
ББК 84
(5Ў)7
     Ота-она ва фарзанднинг бир-бирларига меҳри қанчалик шарафга сазовор бўлса, улар ўртасида гоҳ-гоҳ юз бергувчи ёвқурлик инсонлар қалбида шунчалик нафрат қўзғаши табиийдир.
Яна бир чароғбон — муҳаббат отлиғ туйғу борки, у қанчалар гўзал ва мусаффо бўлса, шунчалик нозик, кўпда унга кўз тегиши, ноҳақ туҳмат ва азоб-уқубатлар гирдобида чархпалак бўлишининг бир сабаби ана шу — ҳасад тошларига қарши ҳимояга юпқалигидир.
Юқоридаги икки туйғунинг шикастланишига яна бир иллат — маҳаллийчилик, бир халқ, бир миллатга мансуб қавмлар-аро бот-бот пайдо бўлиб келган низо ва адоват тиғининг қонга тўймаслиги, ошиқ билан маъшуқа, ота-она билан ўғил-қиз орасини бузишини, севгига завол бўлишини бу дунё кўп кўрган ва ҳозир ҳам кўраётгани сир эмас.

Ушбу роман қаҳрамонлари ҳаёти юқоридаги мулоҳазаларнинг ўзига хос исботи эканини, сиз азиз китобхонлар, уни ўқигач, яна бир карра ҳис этасиз, деган умиддамиз.


Shiara yulduzi     Турсунова, Мавлуда
     Шиьара юлдузи [Матн] : наср / муҳаррир М. Турсунова. — Тошкент : КАМАЛАК-PRESS, 2016. — 56 б. – ISBN 978-9943-4375-5-5 : 3200 cўм
КБК 84
(5Ў)7

     Бу китоб «Шиъара юлдузи» деб номланади. Бу юлдуз кўкда Жавзо юлдузи ботгандан сўнг кўринади. Қиссада гўё бош қаҳрамон Гулсумнинг кўнгил осмонида куйдиргувчи Жавзо ўрнига сокин Шиъара пайдо бўлиб, провардида меҳр ва ишонч ғалаба қозонади.


Alisher Navoiy     Navoiy, Alisher.
     To’la asarlar to’plami: 10 jildlik / A.Navoiy ; muharrir S.Rafiddinov ; O’zR FA, A.Navoiy nomidagi til va adabiyot in-ti. — Toshkent : G’afur G’ulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2013. — 684 b. – ISBN 978-9943-03-386-3 : 55 000 so’m
KBK 84
 (5O’)1

Фтмфк Щишеощт     Обиджон, Анвар
     Танланган шеърлар : 2-китоб. – Тошкент :  Sharq, 2014.-352 б. – ISBN 978-9943-26-007-8 : 19750 сўм
KBK: 84
(5O’)6
     Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон қаламига мансуб бўлган асарларни ўта дидли китобхонлар ҳам доим алоҳида муштоқлик билан кутишади. Бу китобга муаллифнинг кейинги йилларда ёзган шеърларидан энг жозибалилари танлаб олинди. Янги шеърларда ҳам шоир услубига хос бўлган лазиздан лазиз ишқий кечинмалар, сирли ҳикматлар, ўткир қочиримлар, нафис мутойибалар яққол бўртиб туради.
Тўпламнинг иккинчи қисмидан шоир турмуш қийинчиликларига тўла йигитлик чоғи қишлоқда битган, умуминсоний дардларга, алангали севги эҳтиросларига йўғрилган нисбатан кўҳнароқ шеърлар жой олган бўлса-да, уларнинг қарийб барчаси китоб ҳолида биринчи марта нашр этилмоқда.

Parilar tirilsa     Ҳамид Алп
     Парилар Тилсими: қисса / мухаррир Ҳ.Алп. – Тошкент : O’zbekiston, 2015. – 296 б. —  ISBN 978-9943-28-081-6 : 20 000 сўм
84(5Ў)
7 А 52
     Ҳамид Алп (Маллаев)нинг номи илгари чоп этилган «Зурёд», «Шаффоф одам» номли китоблари орқали китобхонларга таниш. Ушбу «Парилар тилсими» деб номланган тўпламида унинг қисса ва ҳикоялари жамланган. Уларда тоғ одамлари хаёти, реал воқелик ва хаёлий олам манзаралари, онг ва хаёлот ранглари теран ҳамда тиниқ чизгиларда акс эттирилган.

Qir ustidagi ayol     Эргашева, Жамила.
     Қир   устидаги   аёл:   роман / мухаррир Ж. Эргашева. — Тошкент: O’zbekiston, 2013. —288 б. — ISBN 978-9943-28-013-7 : 12 000 сўм
КБК 84
(5Ў)7
     Аёл!.. Тақдир сўқмоқлари адаштирган дамларда мангу сардоба, қисмат тўфонларига дуч келган кунларда меҳр қайиғи, қувонч ва ташвишларимизнинг доимий саждагоҳи… Аммо унинг ўзи қисмат тўфонларида адашиб қолсачи? Қадди тақдирнинг кутилмаган зарбаларидан эгилган дамларда нима қилади? Жамила Эргашеванинг «Қир устидаги аёл» номли романини ўқиш жараёнида адиба билан бирга жавоб излайсиз. Роман қаҳрамонлари билан бирга қувонасиз, изтироб чекасиз, жонингизни жафоларга қўйиб бўлса-да эзгуликка, нурга интиласиз. Романда оила, халқимизнинг урф-одатлари улуғланади.

ЧЕЙЗ     Чейз, Жеймс Хедли
     Қузғун — сабрли қуш / муҳаррир  Жеймс Хедли ; рус тилидан Т. Алимов тарж. — Тошкент : O’zbekiston, 2012. 328 б. — ISBN 978-9943-01-797-9 : 11 000 сўм
ББК 84
(4 Вел)
     Машҳур инглиз ёзувчиси Жеймс Хедли Чейз асарларини жаҳон халқлари соғиниб, севиб ўқийдиган ёзувчилар қаторида туради. Унинг асарларида адолат ёвузлик устидан, садоқат ва муҳаббат қабоҳат, макр устидан тантана қилади.
Ёзувчининг ҳукмингизга ҳавола қилинаётган «Қузғун — сабрли қуш», «Гонконгдан келган тобут» романларида бойликка ҳирс қўйиш, пулга сиғиниб яшаш, ҳар қандай инсоний бурчни топташнинг аянчли якун топиши қизиқарли воқеалар асосида тасвирлаб берилади.

O'rta asrlar tarixi     Sultonov, Farhod.
     O’rta asrlar tarixi : qo’shimcha qo’llanma / O’zR Xalq ta’limi vazirligi, Respublika Ta’lim markazi, O’ZR FA, Tarix in-ti ; muallif. F.A.Sultonov. – Toshkent : Sharq, 2012. — 416 b. — ISBN-978-9943-00-854-0 : 19 000 so’m
ББК 63.3
(5Ў)я7
     Maktab, akademik litsey, kasb-hunar kollejlari o’quvchilari, abituriyent va tarix fani o’qituvchilari uchun mo’ljallangan ushbu qo’shimcha qo’llanma o’quvchilarni o’rta asrlar tarixidan mukammal bilimlarga ega bo’lishga ko’maklashadi. Qo’llanmada o’zbek davlatchiligining shakllanishida muhim ahamiyat kasb etgan davlatlar tarixiga oid ma’lumotlar ensiklopedik tarzda keltiriladi. E’tiborli tomoni shundaki, bobdagi mavzular ma’ruza shaklida berilgan. Bu o’quvchida tarixiy voqealarni aniq tasavvur qilishi uchun birmuncha qulaylik tug’diradi. Ma’ruzalardan so’ng berilgan jadvallar esa ma’ruzaning qisqa mazmunini o’zida mujassamlashtiradi.
O’quvchilar bilimlarini mustahkamlashni test savollari va boshqotirmalarga javob berish orqali amalga oshirishlari mumkin. Testlar va boshqotirmalar O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi Vazirligi tashkil etgan tenderlar g’olibi bo’lgan darsliklar asosida tuzilgan.