MAY OYIDA OLINGAN YANGI ADABIYOTLAR


7     Ҳазратқулов Маматқул

     Севги сози : қисса, ҳикоялар, таржималар / М. Ҳазратқулов ; муҳаррир О. Нисо. — Тошкент : Ғафур Ғулом номидаги нашриёт — матбаа ижодий уйи, 2015. — 392 б. — ISBN 978-9943-03-685-7 : 14000 сўм.

84(5Ўзб)7

Х15

       Адабий оламда ўз овози ва ўрнига эга адиб Маматқул Ҳазратқуловнинг ушбу китоби асосан унинг турли йилларда ёзган энг сара асарларидан таркиб топди. Қисса ва ҳикоялар юксак бадият ва самимияти билан ажралиб туради.


     2Майнк Вилли

     Марко Полонинг ғаройиб саргузаштлари: қисса / В. Майнк ; муҳаррир И. Ахмедов . — Тошкент : O’zbekiston, 2013. — 352 б.  — ISBN 978-9943-01-819-8 : 13000 сўм.

84(4Гем)

М14

        Қўлингиздаги ушбу саёҳатномада XIII асрда венециялик Марко Полонинг афсонавий мамлакатларга қилган кўп йиллик сафари тўғрисида ҳикоя килинади.


     3Мирзо Алишер

     Каллахоналик йигитча : роман / А. Мирзо ; муҳаррир М. Қутлиева. — Тошкент : Янги аср авлоди, 2015. — 304 б. — ISBN 978-9943-27-459-4 : 21000 сўм.

84(5Ўзб)7

М63

       Китоб қаҳрамони — муаллифнинг ўзи. Уни хотираларини акс эттирувчи суратлар ҳам муаллифга тегишли. Демак, Алишер Мирзо билан бу гал сатрларда кўнгилдан суҳбатлашамиз.


     1Собирова Дилфуза

     Гўшанга алангаси : қисса / Д. Собирова ; муҳаррир А. Мўмин. — Тошкент : «DAVR PRESS» НМУ, 2016. — 224 б.  — ISBN 978-9943-984-50-9 : 6500 сўм.

84(5Ўзб)7

С54

      Ушбу китобда бир-бирига кўнгил қўйган икки ёшнинг бахт остонасида ҳаёт синовларига тўқнаш келганлари, муҳаббатлари сабаб ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтганлари тасвирланган. Бу асар аёлнинг метиндек иродаси, тоғдек бардоши, ҳаётнинг аччиқ синовларига дош бергани ва бундай чигал муаммоларни енгиб, оиласини сақлаб қолгани ҳақида ҳикоя қилади.


     5Карим Ҳалим

     Кўнгил ҳаловат истайди : шеърлар тўплами / Ҳ. Карим ; муҳаррир А. Искандар . — Тошкент : Turon zamin ziyo, 2017. — 64 б.  — ISBN 5-633-01911-3 : 2500 сўм.

84(5Ўзб)

К23

       Шеърият инсоннинг энг тоза қалб туйғуларини ифода этади. Ушбу китобга муаллифнинг ана шундай ижод намуналари жамланган.


     4Румий Жалолиддин

     Маснавий ҳикояларига шарҳлар : Найнома, Маснавий ҳикматлари / Ж. Румий ; тақризчи Б. Назаров . — Тошкент : Наврўз, 2016. — 404 б.  — ISBN 978-9943-383-18-0 : 28000 сўм.

84(5Ўзб)

Р86

      «Маснавий»ни шарҳ билан ўқиш ўқувчига янада завқ-шавқ беради, тафаккурини кенгайтиради, Румий ижодига, мумтоз адабиётимизга қизиқишини кучайтиради.


     06Меҳригиёҳ

     Ўзбек халк қўшиклари / Тўпловчи Э. Очилов . — Тошкент : O’zbekiston, 2012. — 320 б. — (Машҳур қўшиқлар кутубхонаси)    — ISBN 978-9943-01-861-7 : 13200 сўм.

82.3

М55

       Халқ бахшилари ва фольклор ижрочилари оғзидан ёзиб олинган шеъру қўшиқлар эмас, балки айнан куйга солиниб, ҳофизлар ва хонандалар томонидан ижро этиб келинаётган ашулалардан тартиб берилганлиги жиҳатидан мазкур мажмуа маданият ва санъат аҳли учун ўзига хос қўлланма бўлиши билан бирга қўшиқсевар халқимизга ҳам муносиб туҳфа бўлади.


     10Қурбон Шукур

     Ҳикматлар анжумани : шеърга тушган ҳадислар / Ш. Қурбон ; маъсул муҳаррир  Ш. А. Мансур . — Toшкент : Sharq, 2016. — 2880 б.  — ISBN 978-9946-26-387-1 : 9000 сўм.

84(5Ўзб)

К93

   Ўзбек шеърияти бошиданоқ маърифат гулшани бўлиб, қалбларга зиё улашиб келади. Бунда маънавиятимиз сарчашмаларидан ҳикматлар териб, одамийлик фазилатарини неча-неча авлодлар ўзлаштирган.


09     Мақсуд Туроб

     Қайтмас тўлқинлар : беш китобдан иборат роман / Т. Мақсуд ; муҳаррир Б. Худоёрова . — Тошкент : O’zbekiston, 2014. — 520 б.  — ISBN 978-9943-28-046-5 : 21000 сўм.

84(5Ўзб)6

М17

     Дунёнинг энг буюк тилсими, энг буюк мўъжизаси-Инсон! Ушбу китоб ўқувчини руҳ оламининг ёруғ йўлларига етаклайди.


8     Абэ Кобо

     Яшик-одам: роман / К. Абэ ; таржимон С. Раҳмон . — Тошкент : O’zbekiston, 2015. — 248 б.  — ISBN 978-9943-28-323-7 : 9500 сўм.

84(Япо)

А13