AVGUST OYIDA OLINGAN YANGI ADABIYOTLAR


Осмон кайдан бошланади     Адашбоев, Турсунбой.
     Осмон қайдан бошланар : 1-4- синф / Т. Адашбоев ; муҳаррир М. Махмудова. – Toshkent : Yangi asr avlodi, 2017. — 128 б.. — (Мактабдан ташқари ўқиш) — ISBN 978-9943-27-977-3 : 6500 сўм
84(5Ўзб)6
А29

     Саксон билан юзлашаётган адиб қалби, кўнгли ҳамиша болаларга талпинади. Ўзи таъкидлаганидек, фақат болалар учун ёзади. Чунончи бола кўнглини асрамоқчи бўлади. (Лотин алифбосида)


Тинчликни асраймиз     Барноев, Сафар.
     Тинчликни улуғлаймиз : 1-4- синф / С. Барноев ; муҳаррир М. Махмудова. – Toshkent : Yangi asr avlodi, 2017. — 96 б.. — (Мактабдан ташқари ўқиш) ISBN 978-9943-27-978-0 : 8500 сўм
84(5Ўзб)6
Б25

     Болалар адабиёти ҳақида сўз кетганда Сафар Барноев номи алоҳида ҳурмат ва меҳр билан тилга олинади. Баъзида катта ёшли китобхонлар ҳам Сафар Барноев шеърларини ўқиганда хотиралар билан бирга эстетик завқ туяди.


Мухаббтнома     Гёте, Йоханн Волфганг.
     Муҳаббатнома : романлар / Й. В. Гёте ; таржимон Я. Эгамова. – Toшкент : Sharq, 2016. — 512 б.  — ISBN 978-9943-26-427-4 : 15000 сум 
84(Нем)
Г11

     Китобга «Ёш Вертернинг изтироблари», «Ҳамроз диллар» романлари, таржимоннинг ушбу романлар ва унинг муаллифи ҳусусидаги илмий қарашлари жамланган мақолалар ҳамда Гёте ҳакидаги замондошларимизнинг немис тилидан таржима қилинган хотиралари киритилди.


Давосиз дард бўлмайди     Жабборов, Холмўмин.
     Давосиз дард бўлмайди / Х. Жабборов ; тақризчи Ф. Гаффарова. – Toшкент : MERIYUS, 2010. — 68 б.  — ISBN 978-9943-360-86-0 : 2500 сўм 
53.59
Ж12
     Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш муҳимроқдир, деган экан алломалар. Ушбу китоб ҳам ана шу ҳикматли сўзга амал қилади, яъни одамларга касал булмасликнинг сирларини ургатади. Энг мухими шундаки, бунинг учун фақат табиат инъомларидан фойдаланилади.

Иван Крилов     Крилов, Иван.
     Оққуш, чўртанбалиқ ва қисқичбақа: 1-4 –синф / И. Крилов ; муҳаррир Ф. Қувонова. — Toshkent: Yangi asr avlodi, 2017. — 112 б.. — (Мактабдан ташқари ўқиш)  — ISBN 978-9943-27-981-0: 6500 сўм
84(2Рос)
К81
     Крилов масалаларида қаҳрамонлар, асосан, ҳайвонлар, қушлар ва ўрмон жониворларидир. Жонзотлар ўртасидаги ҳолатларни қаламга олар экан, уларни ойнага солиб, аксида инсонларда учрайдиган қусур ва камчиликлар, билиб-билмай йўл қўядиган хатолар, хатто жамиятда учрайдиган нохақликларни кўрсатади. (Лотин алифбосида)

Инфарк инсулт     Каттаева, Дилбар.
     Инфаркт ва инсульт : каби қон-томир касалликлари / Д. Каттаева ; муҳаррир Ш. Ғуломов. — Тошкент: Adabiyot uchqunlari, 2014. — 160 б. — ISBN 978-5-9943-4498-9-3: 4500 сўм
54.101
К91

     Инфаркт ва инсульт — бугун катта муаммога айланган, десак хато бўлмайди. Бу касалликларнинг пайдо бўлиш сабаблари, белгилари, даволаш усуллари ушбу китобда имкон кадар ёритиб беришга харакат қилинган.


Қўй ва эчки парвариши     Қўй ва эчки боқиш сирлари / Тўплаб, нашрга тайёрловчи Р. Қурбонов. — Toшкент: MERIYUS, 2013. — 96 б.  — ISBN 978-9943-395-91-6: 2500 сўм 
46.6
К87

     Ушбу қўлланмада қўй ва эчкиларни парваришлаш, улар маҳсулотларини етиштириш бўйича мухим маълумотлар берилган. Қўлланма кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


 
Ойбахор     Мирзо, Боқий.
     Ойбаҳор ва Динара: саргузашт қисса ва ҳикоялар / Б. Мирзо ; муҳаррир И. Нишонов. — Наманган: Наманган, 2017. — 240 б.  — ISBN 978-9943-4673-6-1: 7500 сўм
84(5Ўзб)7
М63

     Ёшларнинг покиза муҳаббати ҳакида ҳикоя қилувчи «Ойбахор ва Динара» қиссаси муаллифнинг янги изланишлари, жўшқин ижодий фаолияти самараси сифатида дунёга келди. Қаҳрамонлар-илғор истиқлол ғоялари учун курашнинг олдинги сафида бораётган ёшлар. Улар ёнидаги ўз хатоси, бегона юртларда қийналган, сарсон бўлганлар эса замондошларимизни одам савдоси ва тўғри йўлдан адашиш азобидан огоҳлантиради.


Топган тополок     Mo’min, Po’lat.
     Topgan topaloq?: topishmoqlar / P. Mo’min; Tuzuvchi: M. Ozod. — Тоshкеnт: O’zbekiston, 2016. — 56 b.: — (Maktabdan tashqari o’qish)  — ISBN 978-9943-28-552-1: 1600 so’m 
 84(5O’zb)7
M11

     Taniqli shoir Po’lat Mo’minning she’rlari allaqachon bolalarning ko’ngil mulkiga aylangan. Qo’lingizdagi kitobda taniqli shoirning topishmoqlari jamlangan.


Йўлбарс терисини ёй     Руставели, Шота.
     Йўлбарс терисини ёпинган пахлавон : достон / Ш. Руставели ; сўзбоши изохлар муаллифи Э. Очилов. — Тошкент: O’zbekiston», 2013. — 184 б.. — (Жахон шеърияти дурдоналари) — ISBN 978-9943-01-927-0: 7000 сўм 
84(Рос-Дог)
Р92
     Шота Руставелининг муҳаббат, дўстлик, ватанпарварлик, мардлик, олийжаноблик, садоқат, тўғрилик каби юксак инсоний фазилатлар баланд пардаларда ўзининг бетакрор тараннумини топган «Йўлбарс терисини ёпинган пахлавон» достони нафақат грузин, балки жахон адабиётининг ҳам дурдона асарларидан ҳисобланади.