OKTYABR OYIDA YANGI OLINGAN ADABIYOTLAR


1    Норматов, Нодир.
    Бисот : қиссалар ва хикоялар / Н. Норматов ; мухаррир Р. Бойтўра. — Toшкент : Sharq, 2012. — 448 б. — ISBN 978-9943-00-904-2 : 16800 сўм 
84(5Ўзб)7
Н79

   Ушбу сайланмага ёзувчи Нодир Норматовнинг турли йилларда ёзилган хикоялари, қиссалари киритилган. Уларда XX асрнинг иккинчи ярмида Сурхон вохаси қишлоқларида бўлиб ўтган драматик воқеалар, турли хил тўқнашувлар, замондошимизнинг изтиробли кечинмалари ва орзу-умидлари акс этган.


2     Bobur, Zahiriddin Muhammad.
    Boburnoma / Z. M. Bobur ; muharrir M. Qutliyeva. — Toshkent: Yangi asr avlodi, 2015. — 704 b.. — ISBN 978-9943-27-497-6 : 30500 so’m
84(5O’zb)1

    Boburnoma — o’zbek mumtoz adabiyotidagi bebaho asarlar qatoridan munosib o’rin egallab turgan asar sifatida e’tirof etiladi. Unda O’rta Osiyo, Afg’onison, Hindiston va Eron xalqlari tarixi, jugrofiyasiga oid qimmatli ma’lumotlar o’rin egallagan. Asarning o’sha davr o’zbek adabiy tilining yorqin namunasi sifatidagi qadri, qimmati hamon o’z ahamiyatini yo’qatmagan.


3     Толстой, Лев.
    Анна Каренина : роман. Биринчи китоб / Л. Толстой ; таржимон М. Исмоилий. – Тошкент : Янги аср авлоди, 2017. — 704 б.. — ISBN 978-9943-27-786-1 : 33500 сўм
84(2Рос)
Т64

     Адабиётдан панох истаган, адабиётни маънавий камолоти учун зарур деб билган китоб ихлосмандлари эътиборига қарийиб қирк йиллик танаффусдан сўнг хавола этилаётган дахо ижодкорнинг беқиёс асари — «Анна Каренина» Сизга яна янги дунёларни очишга шай.


4    Умурзоков, Баходир.
    Ойжамол : ҳужжатли роман / Б. Умурзоков ; мухаррир А. Бобониёзов. — Тошкент: O’zbekiston, 2016. — 552 б. — ISBN 978-9943-28-919-2 : 19000 сўм 
84(5Ўзб)7
У52

    Бир вақтлар баъзи одамлар қўлларини бигиз қилиб, «Халқ душмани», «Қулоқнинг боласи» деб азиз номини бадном қилган ва ҳар қадамда камситиб, хол-жонига қўймаган бечора жабрдийдаларнинг тақдири билан яқиндан танишайлик., уларнинг ўзлари айтиб беролмаган дардларига ҳамдард бўлайлик.


5      Yan, Vasiliy.
    Spartak : tarixiy qissa / V. Yan ; muharrir B. Akbarov. – Тоshкеnт : «O’zbekiston» NMIU, 2015. — 80 b. — ISBN 978-9943-28-312-1 : 4000 so’m  
84(2Рос)
Y18

    Mazkur qissada quldorchilik tuzumining jirkanch illatlari hamda Spartak boshliq erksevar qullarning ozodlik yo’lidagi mardonavor kurashlari haqqoniy tarzda mahorat bilan yoritilgan.


6    Рахимжонов, Нуъмон.
    Жимжит жолалар : қисса, эсселар, замонавий эртаклар, дилбитиклар / Н. Рахимжонов ; мухаррир Х. Дўстмухаммад. – Тошкент : O’zbekiston, 2016. — 160 б. — ISBN 978-9943-28-485-2 : 9000 сўм 
84(5Ўзб)7
Р33

   Одам ҳам ўзини йўқотиб қўяркан. Тағин, кўриб, билиб туриб-а. Йўқликка тушсанг йўқоласан, дейишгувчи эди. Турақулнинг тирикчилик кўчаларида ўзини ўзи унутиб қолдириши, борлигини билдиришдек имилжирик уринишлари, жизғанак тўлғонишлари, талпинишлари… Борлик ва йўқлик оралиғи…


7      Султон,  Исажон.
    Озод : роман ва хикоялар / И. Султон ; мухаррир Р. Бойтура. — Toшкент : Sharq, 2012. — 432 б.   — ISBN 978-9943-00-899-1 : 16000 сўм
84(5Ўзб)7
С96

   Ушбу асарда вояга етиб келаётган бир ўспириннинг маъно ва хикмат дунёларига қадам қўйиши, ўзлигин англаб етиши, шунингдек, бутун олам, агар инсон қиймат бермаса хечлиги ва дунёдаги ҳар бир нарса инсон берадиган қийматга зор эканлиги ҳақидадир. Тўпламдан ўрин олган хикояларда инсон хаётида рўй бериши мумкин бўлган турли кечинмалар бадиий-фалсафий усулларда, кутилмаган ечимлар орқали ифодаланган.


8    Толстой, Лев.
    Уруш ва тинчлик : роман-эпопея / Л. Толстой ; таржимон А. Каххор ва К. Каххорова. — Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. — 976 б. — ISBN 978-9943-27-380-1 : 42000 сўм
84(2Рос)
Т64

  Роман-эпопея жанрининг энг шох асарларидан булмиш мазкур машхур «Уруш ва тинчлик» романи кулами жихатидан дунё адабиёти ихлосмандлари томонидан юксак эътирофларга сазовор булган. Бугун ушбу асарни жуда согинган ва унинг янги нашрини интиклик билан кутаётганлар кўп. Бунда албатта, Толстой дахоси ҳақида гапириш ўринли бўлади.


9     Толстой, Лев.
    Анна Каренина : роман. Иккинчи китоб / Л. Толстой ; таржимон М. Исмоилий. — Тошкент: Янги аср авлоди, 2017. — 608 б. — ISBN 978-9943-27-787-8 : 33500 сўм
84(2Рос)
Т64

    Лев Толстой бу асари ҳақида «Анна Каренина — мен ўзим», деб айтади. Анна тимсоли орқали ёзувчи хаёт-мамот, инсон тақдири, яшашдан мақсад, одамзотнинг маънавий камолоти, аъмоли кабиларга ўзининг хаққоний ва самимий муносабатини билдиради.


10     Жабборов, Рустам.
    Жаҳолат асираси : бегона юртда бахт излаган Махзунанинг аянчли қисмати ҳақида қисса / Р. Жабборов ; мухаррир М. Рихсибекова. – Тошкент : Янги аср авлоди, 2016. — 256 б. — ISBN 978-9943-984-37-0 : 8000 сўм
84(5Ўзб)7
Ж13

 Такдир, аслида худо томонидан буюрилган инъом. Хавола этилаётган китоб қаҳрамони-Махзуна хам орзулари осмон қадар буюк, қалби мехрга лиммо-лим, айни пайтда бахтга ташна қиз эди. Исми тақдирини ҳам махзун қилиб қўйган қиз бошидан кечирган бехисоб азоб ва кўргиликлар, она Ватан соғинчи — бир аёл умрини, бегона юртда бахт излаган, алалоқибатда бахтсизликка дучор бўлган бир аёл орзуларини чилпарчин қилиб юборди.


11      Холдор, Олимжон.
    Ёзилмаган ҳикоялар: хикоялар / О. Холдор ; тўпловчи ва нашрга тайёрловчи У. Холдоров. – Тошкент : MASHHUR-PRESS, 2016. — 240 б. — ISBN 978-9943-4686-2-7 : 16500 сўм 
84(5Ўзб)7
Х72

   Қўлингиздаги мажмуага бу йил саксон беш ёшни қарши олган оқсоқол адибимизнинг хикоялари, ёдномалари, мактублари, шунингдек, кўрган-кечирганлари, замондош адибларнинг у ҳақдаги фикр-мулохазалари киритилган.


12       Холдор, Олимжон.
    Бешинчи фасл : шеърлар / О. Холдор ; мухаррир У. Қўчқор. – Тошкент : MASHHUR-PRESS, 2016. — 384 б. — ISBN 978-9943-4686-2-7 : 16000 сўм 
84(5Ўзб)7
Х72
     «Бешинчи фасл» деб аталувчи мажмуага оқсоқол адибимизнинг энг янги сара ғазаллари, қўшиқлари, мухаммаслари, хикматлари, туюқлари, тўртликлари ҳамда рубоийлари, эртак ва достонлари жамланган.