DEKABR OYIDA OLINGAN YANGI ADABIYOTLAR


dunyo     Дунё. Сиёсат. Жамият : Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланади / Тузувчи О. Аюпов; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. — Қайта ишланган ва тўлдирилган 8-нашр. — Гулистон: Зиё, 2017. — 222 б. 
66.2
Д83

     Ушбу қўлланма-маълумотнома ёшларнинг оммабоп ва мухтасар билимларга эга бўлишларига хизмат қилади. Қўлланма ўқитувчилар, талабалар, академик лицей ва касб-хунар коллежлари ўқувчилари, абитуриентлар, турли касб эгалари ва барча билимга қизиқувчиларга мўлжалланган. Барча маълумотлар 2017 йил октябрь ойи ҳолатига.


2     Жабборов, Исо.
     Юксак маданият ва ноёб маънавият маскани : тарихий-этнографик лавхалар / И. Жабборов ; масъул муҳаррир А. Муҳаммаджонов; С. П. Толстов номидаги Элликқалъа тарих-археология музейи. – Toшкент : O’zbekiston, 2012. — 320 б. – ISBN 978-9943-01-808-2: 14000 сўм
63.5(5Ўзб)
Ж12

     Ушбу асар қадимий юксак маданият яратган афсонавий ўлка-Хоразм тарихи ва этнографиясига бағишланган. Китоб олий ва ўрта маҳсус ўқув юртлари талабалари ҳамда кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.


1     Кинг, Стивен.

     Мерган : роман/ С. Кинг ; рус тилидан С. Саидмуродов таржимаси. — Toшкент: O’zbekiston, 2017. — 320 б. — ISBN 978-9943-28-901-7: 12000 сўм 
84(Амер)
К41

     Стивен Кинг замонамизнинг энг машхур америкалик ёзувчиларидан бири. Адибнинг ўзбек китобхонларига тақдим этилаётган «Қора Минора» туркумининг биринчи китоби ҳисобланмиш «Мерган» романининг бош қахрамони Роланд — «Жойидан силжиган дунё»даги сўнгги олижаноб мерган.


34     Лаънати махлуқ : детектив хикоялар / Тўплаб, нашрга тайёрловчи Дилшодабону Аввалбоева. – Тошкент : Yurist-media markazi, 2017. — 160 б.  — ISBN 978-9943-4339-1-5: 6000 сўм  

84(0)
Л27

     Ҳар бир китобхон дунё тан олган ёзувчиларнинг машҳур асарларини ўқишни истайди. Ана шундай машҳур асарлар ичидан детектив ҳикояларни эътиборингизга ҳавола этар эканмиз, хақиқат билан юзлашгандек бўлдик. «Айбдор, албатта, ўз жазосини олади», «Жиноят жазосиз қолмайди» каби пурмаъно хикматлар асосида ёзилган мазкур хикоялар китобхонни ҳам айни шу ҳақиқат билан юзлаштириши, шубхасиз.


36     Малик, Тохир.

     Одамийлик мулки туркумидан: ризқ, нафс, бойлик / Т. Малик ; тақризчи А. Тилавов. – Тошкент : Sano-standart, 2017. — 336 б. — ISBN 978-9943-26-373-4: 25800 сўм 
86.38
М19

     «Одамийлик мулки» рисоласи нашр этилгандан кейин ҳам муаллиф бу мавзудаги ижодий ишларни тўхтатмади. Асарни оятларга айтилган тафсирлар, шарафли хадислар ва улуғларнинг хикматлари билан янада бойитишга доир изланишлар давом этяпти. Ушбу китоб шу ишларнинг меваси ўлароқ юзага келди. Унда муаллиф сиз — азиз мухлисларни ризқ, нафс ва бойликка доир мавзулардаги уч сухбатга чорлайди.


Portanali     Малик, Тохир.

     Пўртанали уммонида сузар ҳаёт қайиги : Иккинчи китоб : Сароб/ Т. Малик ; масъул муҳаррир А. Ахмедов. – Тошкент : Sharq, 2015. — 720 б. — ISBN 978-9943-26-373-4: 25800 сўм
84(5Ўзб)6
М19

     «Пўртанали уммонида сузар ҳаёт қайиги» асарининг биринчи китобида ёзувчининг болалик ва ўсмирлик йилларидаги хаёти, йигитлик авонида дуч келган воқеалар баёни билан танишган эдингиз. «Сароб» деб номланган иккинчи китобда ёзувчининг адабиёт майдонига кириб келгандан кейинги саргузаштлари ва айрим асарларнинг яратилиш тарихи ҳикоя қилинади.


33     Одам ўғрилари : детектив хикоялар / Тўплаб, нашрга тайёрловчи : Дилшодабону Аввалбоева. – Тошкент : Yurist-media markazi, 2017. — 160 б. — ISBN 978-9943-4339-7-7: 6000 сўм 

84(0)
О-40

     Одам вужудида яхшилик билан бир қаторда ёвузлик ҳам яшайди. Ёвузлик уруғи униб, бутун авзойи баданини қоплаб олган одам нафакат ўзини, балки атрофдагиларни ҳам чохга итаради. Мазкур китобдаги детектив хикояларда ҳам ана шундай қахрамонлар ва воқеа-ходисалар ёзувчининг бой тасаввури махсули бўлиши мумкин.


14     Саидов, Акмал.

     Атторшунослик : буюк мутасаввиф, шайх ва шоир Фаридуддин Атторнинг маънавий ва маърифий хазиналари / А. Саидов ; масъул муҳаррир М. Кенжабек. – Тошкент : Sharq, 2013. — 384 б. — ISBN 978-9943-00-927-1: 25000 сўм
86.38
С14

     Юридик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов асосан ҳуқуқ сохасида таниқли бўлса-да, турли соҳаларда қалам тебратиб, кенг китобхонларнинг хайрат ва муҳаббатига сазовор булган серқирра ижодкор ҳамдир. Олим бу галги асарида жахон адабиётининг беназир сиймоси, машхур форс шоири ва адиби, буюк мутасаввиф Фаридуддин Атторнинг ижод олами, унинг тафаккури ҳазиналари ҳақида фикр юритади.


24     Хикматлар шодаси : иккинчи китоб / Тўпловчи ва таржимонлар А. Раимов, Н. Раимова ; муҳаррир А. Зиядов. – Toшкент : O’zbekiston, 2016. — 744 б. — ISBN 978-9943-28-459-3: 44000 сўм

94.8
Х44

     Ушбу китобда турли давр намоёндаларининг-фалсафа, тарих, маданиятга доир дурдона фиклари жамланган. У маъно-мазмуни жихатидан 2013 йилда чоп этилган «Хикматлар шодаси» китобининг узвий давоми хисобланади.


4     Юсуф, Мухаммад.

     Бевафо кўп экан…: шеърлар / М. Юсуф ; муҳаррир Б. Акбаров. — Иккинчи нашри. – Toшкент : O’zbekiston, 2017. — 136 б. — ISBN 978-9943-28-631-3: 11500 сўм
84(5Ўзб)6
Ю91
     Элимизнинг ардоқли ва суюкли шоири МухаммадЮсуфнинг ушбу тўпламидаги шеърлар ўзининг халқона рухи, содда ва самимийлиги, охангларининг қуйма ҳамда равонлиги билан ўқувчини ўзига ром қилади., тафаккур ва тасаввур, ҳаёл ва хайрат оламига етаклайди.